Араб пазандачилиги чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 3 та олтин медални қўлга киритишди
Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ва Фаластин давлати ҳамкорлигида илк бор бўлиб ўтган Араб пазандачилиги чемпионатида иштирок этди. Мазкур чемпионатда Иордания, Фаластин, Исроил, Саудия Арабистони каби 12 давлатдан келган ошпазлар жамоаси ўз маҳоратини намоён қилишди.
Кучли рақобат муҳитида кечган чемпионатда Ўзбекистон вакиллари:
1. Саидмаксат Акрамов - 1 - ўрин / «балиқ» ҳамда «қўй гўшти» номинатсияларида (2 та олтин);
2. Турахонов Фатхуллахон - 1 - ўрин / «гўшт» номинацияси.
3. Давлетов Раҳимбой - 2 - ўрин / «балиқ» номинатсияси бўйича гаълаба қозониб, 3 та олтин ва 1 та кумуш медалларини қўлга киритишди.
Халқаро туризм уюшмаси ва Фаластин пазандачилик санъати уюшҳмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда мамлакатимизнинг гастономик туризм салоҳияти намойиш этилди ва кенг тарғиб қилинди. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқими янада кўпайиши ҳамда миллий ошпазлик анъаларимизга бўлган қизиқиш ортишига олиб келади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги