“Ўзбекистон – Корея электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик форуми” бўлиб ўтди
Бугун, 26-ноябр куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида “Ўзбекистон – Корея электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик форуми” бўлиб ўтди. Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Форумни ўтказиш асосий мақсади – Ўзбекистон ва Корея ўртасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида билим ва тажриба билан алмашиш. Тадбирда қатор вазирлик ва идора, хўжалик бирлашмалари ва банкларнинг вакиллари, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этди.
Форумни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Ш. Шерматов очиб берди. Вазир таъкидлаганидек, электрон ҳукумат ривожлантириш ва рақамли технологияларни кенг жорий этишда вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг ҳам кўмаги зарур бўлади.
“Ишонч билан айтиш мумкинки, бугунги сарҳисоб форуми барча учун фойдали бўлиши билан бирга, фуқароларимиз турмуш тарзида ИТ технологияларни кенг қўллаш ва ҳаётнинг давлат бошқаруви ва иқтисодиёт тармоқларини рақамлашитириш борасидаги ишларимиз учун пойдевор бўлиб хизмат қилади” – деди АКТ вазири Ш. Шерматов.
Форум доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Корея Республикаси Давлат бошқаруви ва хавфсизлик вазирлиги ўртасида 2020 йилда имзоланган Меморандум доирасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон-Корея экспертлар гуруҳи фаолиятининг натижалари ҳам тақдим қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги