Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инновацион ривожланиш вазирлиги делегацияси Венгрияга ташриф буюрди

2021-11-30 | Инновация

Ташрифнинг дастлабки кунида делегация Венгрия Саноат, илмий, инновацион ва технологик парклар ассоциациясига ташриф буюрди. Ташриф доирасида вазир И.Абдураҳмонов Ассоциация Президенти Норберт Моруж билан учрашди. Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон ва Венгрия илмий ва технологик парклари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди. 

Венгрия Саноат, илмий, инновацион ва технологик парклар ассоциацияси (IPE) 1994 йилда саноат паркларини ривожлантириш и фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ташкил этилган ташкилот ҳисобланиб, ҳозирги кунда ўз фаолияти доирасида илмий, инновацион ва технологик паркларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Венгрия инновация ва технологиялар вазирлиги ҳузурида фаолият юритади. 

Музокаралар давомида мазкур ассоциация ва Тошкент шаҳрида барпо этилган “Инно” технопарки ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиб, бир қатор йўналишларда қўшма тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди. Хусусан, қўшма акселерация-инкубация дастурларини ташкил қилиш, ҳамкорликда қўшма Ўзбекистон-Венгрия стартап лойиҳалар танловини амалга ошириш, лойиҳаларни танлаш ва уларни баҳолаш тизимини биргаликда кўриб чиқиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари  “Инно” технопаркни Халқаро саноат, инновацион ва технологик парклар ассоциациясига аъзо сифатида киритиш бўйича амалий қадамлар ташланишига келишилди. 

Шу билан бирга, Иброҳим Абдураҳмонов Жисмоний тарбия университети ректори Стербенз Тамаш билан учрашди. Учрашув доирасида томонлар жисмоний тарбия, спорт, соғлиқни сақлаш соҳаларида икки давлатда амалга оширилаётган ишлар, илмий ишлар ва тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш тизимлари юзасидан фикр алмашишди. 

Музокаралар давомида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда соҳада фаолият юритувчи илмий тадқиқот институтлари билан алоқаларни ўрнатиш, ҳамкорликдаги илмий лойиҳаларни молиялаштириш масалаларига тўхталиб ўтишди. 

Таъкидлаш жоизки, Жисмоний тарбия университети (University of Physical Education TE) 1925 йилда ташкил этилган бўлиб, Венгрия ва Шарқий Европанинг энг йирик жисмоний тарбия ва спорт йўналишига ихтисослашган олий таълим ва илмий муассасаси ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться