Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди

2022-02-03 | Таълим

Мактабгача таълим вазирлигида Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда туман (шаҳар)ларда ташкил этилган Юридик хизмат кўрсатиш марказларини туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан ҳамкорликдаги ишларини ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг хизматларини тўғри ташкил этиш масалаларига оид онлайн тарзда видеоконференц алоқа орқали семинар ўтказилди.

Унда аутсорсинг хизматлари бўйича тузилаётган шартномаларни Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва бошқа масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, семинарда Мактабгача таълим вазирлиги масъуллари иштирокчиларга Мактабгача таълим вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш бўйича ўтказилган танлов натижалари, танлов комиссиясининг хулосалари билан танишиш, шартнома лойиҳаси, шартнома тузилишидаги талаблар ҳақида маълумотлар берди.

Шунингдек, семинар давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди, улар томонидан кўтарилган муаммоларга ечим топилди.

Қайд этиш лозимки, онлайн семинарда Адлия вазирлигининг республика ҳудудидаги барча туман (шаҳар) Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ва Мактабгача таълим вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида фаолият кўрсатиб келаётган жами 750 нафардан ортиқ масъул ходимлар иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться