Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида илмий фаолиятни янада ривожлантиришга қаратилган семинар ўтказилди

2022-02-07 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида ўқитувчи-профессорлар ҳамда инновацион фаолиятга қизиқувчан ёш талабалар учун амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Ҳудудий бошқарманинг илмий фаолиятларни ривожлантириш бўйича  бош мутахассиси Музаффар Мадазимов Андижон вилоятида инновацион фаолиятни янада ривожлантириш, ҳудудий инновацион лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш, вазирлик томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, илмий-амалий лойиҳалар ва уларнинг паспортларини шакллантириш масалалари юзасидан керакли тавсия ва маълумотлар берди. 

Семинар юқори кўтаринки руҳда  ва кенг муҳокамаларга бой тарзда ўтди, семинар давомида бир қатор муаммо ва таклифлар  муҳокама қилиниб, йиғилганлар  бошқарма мутахассиси томонидан мавжуд саволларга жавоб олдилар. Шунингдек Инновацион ривожланиш расмий сайтидан лойиҳаларни топшириш ва уларни жорий ҳолати юзасидан тезкор маълумот алмашиниши учун ишга туширилаётган янги платформа семинар қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.

Ушбу туркумдаги амалий семинарлар вилоятдаги қолган олий таълим муассасаларида режа жадвал асосида келгуси ойларда ҳам давом эттирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться