Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ижтимоий ҳимоя бўйича халқаро маърузалар тақдимоти бўлиб ўтди

2022-02-07 | Жамият

2020–2022 йилларда дунё бўйлаб ижтимоий ҳимоя ҳолати тўғрисидаги ҳамда Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий ҳисоботларининг тақдимоти ўтказилди.

2021 йил 1 сентабрда тақдим этилган 2020–2022 йилларда дунё бўйлаб ижтимоий ҳимоя ҳолати тўғрисидаги ҳисобот Халқаро Меҳнат Ташкилотининг энг муҳим ҳисоботларидан биридир. У мазкур соҳадаги ўзгаришларни тасвирлайди ва, шу жумладан, коронавирус пандемиясининг оқибатларини ўз ичига олган. Шу билан бирга, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари нуқтайи назаридан чуқур ёритилган қўшма ҳисобот тайёрланган. Ҳужжатда мазкур минтақадаги мамлакатларнинг ижтимоий ҳимоя сиёсатининг устувор йўналишлари ва амалга оширилаётган ислоҳотлари тавсифланган.
 
Тадбир Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Москва шаҳрида жойлашган Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий буроси томонидан онлайн-вебинар шаклида ўтказилди. Мазкур тадбирда БМТ тузилмалари, Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари, Россия Федерацияси, Беларус сингари давлатларининг ХМТ билан ижтимоий ҳимоя соҳасида ҳамкорлик қилувчи манфаатдор идоралари иштирок этди.
 
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва давлат ижтимоий хизматлари тармоқларида буджет сиёсати департаменти вакиллари иштирок этди. Тадбирдан кўзланган мақсад ҳисоботнинг асосий ғояларини тақдим этиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимларидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тажриба, фикр ва мулоҳазаларни алмашиш эди.
 
Вебинарни ХМТнинг бош директори ёрдамчиси ҳамда Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий бюроси директори Хайнз Коллер кириш сўзи билан очиб берди. Дунё бўйлаб ижтимоий ҳимоя ҳолати тўғрисидаги ҳисоботининг асосий хулоса ва тавсиялари бўйича тақдимотни ХМТнинг Ижтимоий сиёсат бўлими бошлиғи Кристина Берендт олиб борди.
 
Тақдимот давомида коронавирус пандемиясининг дунё бўйлаб ижтимоий ҳимоя тизимларига сезиларли таъсири қайд этилди. Ҳукуматлар ижтимоий ҳимоя дастурларини аҳолини доромадсиз қолиш, ишини ёъқотишдан ҳимоя қилиш ва соғлиғини сақлаш, шунингдек, жамиятда барқарорликни таъминлашда кенг қўллаганлари айтиб ўтилди. Бундан ташқари, аҳолининг илгари ҳимояланмаган заиф қатламлари ижтимоий жимоя дастурлари билан қамраб олинди, давлатлар томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам миқдори оширилди, маъмурий бошқариш механизмлари такомиллаштирилди ва ушбу чораларни молиялаштиришга қўшимча ресурслар жалб қилинди.
 
Ҳисоботга кўра, Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида ижтимоий ҳимоя билан аҳолининг 80 фоизидан ортиқ улуши қамраб олинган. Дунё миқёсида эса ушбу кўрсаткич 47 фоизни ташкил этган. Ҳисобот ҳулосасида барча мамлакат пандемия шаройитларидаги тажрибадан келиб чиқиб, ўзларининг ижтимоий ҳимоя тизимларининг камчиликларини аниқлаган ҳолда ижтимоий ҳимоя чораларини янада кучайтиришга эътибор қаратиши тавсия этилди.
 
ХМТнинг бош мутахассиси Кенити Хирос Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида ижтимоий ҳимоя бўйича минтақавий ҳисоботи юзасидан иккинчи тақдимоти билан вебинарни давом эттирди. Унинг такидлашича, минтақадаги давлатлар томонидан пандемиянинг салбий таъсирини юмшатишида ижтимоий ҳимоя дастурлари иш ўринларини сақлаб қолиш, соғлиқни сақлаш хизматларини барчага етказиб бериш, ва оилаларни оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолишдан сақлаш йўналишларида катта аҳамиятга эга бўлган.
 
Шунингдек, ёшга доир пенсиялар аҳолини камбағаллик ҳолатига тушиб қолишини бартараф этишда энг муҳум ролни ўйнаганлиги айтиб ўтилди. Мутахассис инқироздан кейинги даврда ижтимоий ҳимоя тизимларини ва бандликка кўмаклашиш хизматларини мустаҳкамлашга етарлича эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади.
 
Вебинар чекланган ресурслар контекстида ижтимоий ҳимоя тизимларини янада мустаҳкамлаш йўналишлари, шунингдек, мавжуд дастурларни янада такомиллаштириш чоралалрини муҳокамаси билан якунланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться