Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматов доимо халқ билан

2022-02-04 | Жамият

Халқ билан мулоқот қилиш ва шу орқали одамларнинг дарду ташвишларини аниқлаш, уларнинг кундалик ҳаёти билан яқиндан танишиш бугунги кунда ҳар бир соҳа раҳбарларининг асосий иш фаолиятига айланиб бормоқда.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ҳам ўз кундалик ишини оддий одамлар ичида олиб бормоқда ва улар билан суҳбатлашиш асносида аҳолини қийнаётган муаммолар билан яқиндан хабардор бўлмоқда.

Вазир Р.Маматов Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги “Балуж” маҳалласига ташрифи давомида ҳудуд аҳолиси учун ташкил этилган хайрия дастурхонида меҳмон бўлди ва турли аҳоли қатлам вакиллари билан дилдан мулоқот қилди.

Учрашувлар давомида маҳаллада истиқомат қилувчи юртдошларимизнинг давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар доир фикрларини тинглади ҳамда ҳудуддаги мавжуд шароитларни ишга солган ҳолда аҳоли турмуш ҳолатини янада яхшилаш бўйича ўз таклифларини билдириб ўтди.

Кун давомида ташкил этилган мулоқот жараёнлари ҳудуддаги нуронийлар билан янада мазмунли кечди. Вазир Р.Маматов мулоқот жараёнида кекса авлод вакиллари ҳамда туман масъулларига турли номдаги китоблар совға қилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться