Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳонгир Ортиқхўжаев туркиялик тадбиркорлар билан учрашди

2022-02-02 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “OYAK” компанияси ижрочи директори Сулейман Саваш Эрдем бошчилигидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев меҳмонларни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, уларга мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, шаҳар ҳокими иқтисодиётни жадал ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Туркия билан билан барча соҳаларда ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, тараққий этаётганидан мамнунлигини билдирди.

Туркиялик меҳмон Сулейман Саваш Эрдем самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан кенг кўламдаги олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардорлигини, ҳамкорлик қилишдан мақсад ҳам икки давлат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшиш эканлигини таъкидлади.

Сулейман Саваш Эрдем “OYAK” компанияси ташкил этилганлигига 60 йилдан ошганлигини, дунёда катта нуфузга эга эканлигини ҳамда тобора ривожланиб бораётганлигини қайд этди. Компания логистика, молия, кимё соҳалари, целлюлоза ва цемент ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик каби соҳаларда ҳамкорликка қизиқишини билдирди. Кенг кўламли фаолиятга эга компаниянинг Тошкент шаҳрида ҳам ишлаб чиқариш корхоналари барпо этиш режаси борлигини ва бу алоқалар ижобий натижаларга беришига умид билдирди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться