Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Делегация ташриф буюрди

2022-01-31 | Жамият

Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси раиси М.У.Файзуллозода бошчилигидаги делегация Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасига ташриф буюрди.

Делегация вакиллари Бошқарма фаолияти, хусусан, “e-Fitouz” дала назорати мониторинги, “tt.biznesvakil.uz” электрон тизими, “Assalom agro” электрон платформаси ҳамда сайёр мобил лаборатория фаолияти билан танишдилар. Сўнгра меҳмонлар экспорт қилинаётган маҳсулотларни карантин назоратидан ўтказиш жараёнлари ҳамда уларга халқаро фитосанитар сертификатларни расмийлаштириш ва ташқи карантин соҳасига оид бошқа маълумотлар билан таништирилди.
 
Шу билан бир қаторда, тожикистонлик мутахассислар аккредитациядан ўтган фитосанитария лабораториясини кўздан кечирдилар. Улар лабораториянинг замонавий жиҳозланганлиги ва иш жараёни талаб даражасида эканлигига алоҳида эътибор қаратишди. Айниқса, зарарланган намуналарнинг олиб келиниши ҳамда энтомологик, фитопатологик, герборлогик экспертиза ўтказиш жараёнлари, хусусан, ҳашарот ва касалликларни лаборатория шароитида тезкор индентификация қилиш, ўта хавфли зарарли организмларни белгиланган усуллардан фойдаланган ҳолда аниқлаш каби иш жараёнларидаги кўргазмали намуналар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
 
Шунингдек, лаборатория жиҳозларини стерилизация ва утилизация қилиш жараёнида замонавий ускуналардан фойдаланилаётганлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашув сўнггида Тожикистон делегацияси вакиллари соҳани ривожлантиришда ўзаро ҳамкорлик ришталарини яна мустаҳкамлаш бўйича фикр ва таклифларини билдирди.
 
 
 
Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси
 
Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

Поделиться