Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

ИТСВ, ОТП банк ва «Ипотека-банк» АТИБ раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

12.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 12 декабрь куни «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида Венгрия ОТП банки томонидан Ўзбекистон «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки сотиб олиниши бўйича шартнома имзоланишига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашув тўғрисида

12.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ашхобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Айбек Молдогазиев билан учрашди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

Давлат мадҳияси бу Ватаннинг овози

10.12.2022МаданиятМанба: ЎзА

Ҳар тонг юртимизни мамлакатимиз мадҳияси уйғотади. Мана ўттиз йилдан буён бу мусиқа ер юзида халқимиз ғурури, ифтихори, шону-шавкати тантанасини намоён этиб келмоқда. Бухоро вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги кенг нишонланди.

Президент Фармони билан 402 нафар шахс афв этилди

09.12.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатнинг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Мамлакат чемпионатининг очилиш маросимида жаҳонда тенгсиз бўлган ёш боксчиларимиз тақдирланишди

09.12.2022СпортМанба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати старт олди. Кундузги беллашувлардан сўнг мусобақанинг расмий очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Адҳам Икрамов бошчилигидаги Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Қўмита раиси ўринбосари, мамлакат бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, МОҚ раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Азизжон Камилов иштирок этишди.

Академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

09.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Академик Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Ўзбекистонда генетика соҳасининг етакчи намояндаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдуллаев Абдумавлон Абдуллаевич 2022 йилнинг 8 декабрь куни 92 ёшида вафот этди.

Ўзбекистоннинг гендер тенглигига эришиш бўйича амалга ошираётган ишлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий тадбирда тақдим этилди

07.12.2022ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маъруфова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий платформаси ишида иштирок этди.

Ўзбекистон халқига байрам табриги

07.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Энг муносиблар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди

07.12.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2022 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Бош Қомусимиз — Конституциямизнинг 30 йиллиги муносабати билан  «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этилган эди. 

Вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

07.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони таъсис этилган эди.

Европа бренди Наманганда ишлаб чиқарилади

07.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзтўқимачиликсаноат

Наманган вилоятида  Германиянинг “HUGO BOSS”, "CARL GROSS" каби йирир  брендлари билан  ҳамкорлик қилувчи  "FAZMAN TEXTILE" МЧЖ томонидан  янги корхонаси ишга туширилди.

Президент маслаҳатчиси ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон ва Фарғонада давом эттирмоқда

07.12.2022ЖамиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат Республика Ишчи гуруҳи аъзолари вилоятларда масалаларни ўрганиш ва ўз жойида ҳал этиш бўйича ишларни бошлаганди.

Бош Қомус – ҳуқуқий асос

07.12.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида Бош Қомусимизнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти тўқимачилик саноати яна бир ишлаб чиқариш обекти билан тўлди

07.12.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Нотариал ҳаракатларда аҳолига қулайлик оширилмоқда

06.12.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев нотариал жараёнларда аҳолига қулайликларни оширишга оид тақдимот билан танишди.

Халқ Таълими Вазирлиги ва унинг тасарруфидаги Республика ташкилотлари ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди

06.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармони асосида мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлат сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланиши белгиланган.

Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-йиғилиши бўлиб ўтди

06.12.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-мажлиси гибрид (онлайн ва оффлайн) форматда ўтказилди.

Эсдалик нишонлари топширилди

06.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Экология қўмитасида 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ўтказилди. 

Коррупция – жамият кушандаси

06.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Куни кеча «Коррупцияга қарши кураш» ойлиги доирасида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВ бўлими ва «Ўзметкомбинат» АЖ ОЁХТТEБ ходимлари билан бошқарма масъул ходимлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ахлоқий-руҳий, ички тартиб, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда кун тартибига риоя қилишлари юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

“Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган “очиқ эшиклар куни”га Кадастр агентлиги ҳам мезбонлик қилди

06.12.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Тадбирда асосий эътибор Агентлик фаолияти очиқлигини таъминлаш, коррупцион хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада коррупцияга карши курашишнинг замонавий тизимларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг самарасига қаратилди.