Вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги“ эсдалик нишони таъсис этилган эди.
Шу муносабат билан бугун, 7 декабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги аксиядорлик компаниялари, жамиятлари, корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбар-ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Унда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.
Мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, АКТ соҳасини янада ривожлантириш, фуқароларнинг маънавий салоҳиятини ошириш, мудофаа қудратини яксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиз ушбу эсдалик нишонига муносиб кўрилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги