Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Энг муносиблар «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди
2022-12-07 | Туризм
2022 йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Бош Қомусимиз — Конституциямизнинг 30 йиллиги муносабати билан «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этилган эди.
6 декабрь куни Туризм ва маданий мерос вазирлигида ўз соҳасида юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган қатор ходимлар тақдирланди. Эсдалик нишонларини Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ўз эгаларига топширди.
Вазир ўз навбатида эътироф этилганларни табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.
Вазирликдан Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, бўлим бошлиғи Гулнора Каримова, бошқарма бошлиғи Абдуғани Мирзараҳимов, бошқарма бошлиғи Акмал Матсапаев, бош мутахассис Бекхўжа Кулахимедов, бош мутахассис Мираббос Мирғиёсов, вазирлик қошидаги «Миллий ПР-маркази» директори Дилфуза Самандарова, вазирлик қошидаги «Туристларга хизмат кўрсатиш маркази» директори Дилмурод Нуров ва Маданий мерос агентлиги мутахассиси Дилафрўз Умарбекова эсдалик нишонига муносиб деб топилди.
Туризм соҳаси ривожи йўлида машаққатли меҳнат қилаётган барча муносиб мутахассисларни нишон билан қутлаймиз!
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги