Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Аксилкоррупция ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган “очиқ эшиклар куни”га Кадастр агентлиги ҳам мезбонлик қилди
2022-12-06 | Жамият
Тадбирда асосий эътибор Агентлик фаолияти очиқлигини таъминлаш, коррупцион хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада коррупцияга карши курашишнинг замонавий тизимларини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг самарасига қаратилди.
Хусусан, соҳани рақамлаштириш, барча ерлар, бино-иншоотларни тўлиқ ҳисобга олишга қаратилган ишлар натижасида Агентлик тизимида очиқлик ва шаффофлик таъминланаётгани, инсон омилини камайтириш орқали коррупциянинг олдини олишга эришилаётгани хусусида аниқ мисоллар келтирилди.
Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Б.Раҳмонов мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига бағишланган маъруза билан иштирок этди. Мулоқот давомида Агентликнинг Комплаенс-назорат хизмати фаолияти атрофлича таҳлил қилиниб, мазкур тузилма фаолиятини янада самарали ташкил этишда икки томонлама ҳамкорликни изчил давом эттиришга оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги