Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистоннинг гендер тенглигига эришиш бўйича амалга ошираётган ишлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий тадбирда тақдим этилди

2022-12-07 | Жамият

Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулнора Маъруфова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” субминтақавий платформаси ишида иштирок этди.

Ўзбекистон Олий  Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълумотга кўра,  субминтақавий платформанинг мақсади БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-сонли резолюциясини амалга ошириш бўйича халқаро мажбуриятлар ва миллий ҳаракат режаларининг (МҲП) ижро этилиши бўйича ахборот алмашиш, инсон хавфсизлигига ўсиб бораётган хавфларни, шу жумладан, гуманитар инқирозлар оқибатларини бартараф этиш бўйича умумий ёндашувларни аниқлашдан иборат.

Платформа асосий манфаатдор томонларга минтақадаги “Aёллар, тинчлик ва хавфсизлик” кун тартибини амалга оширишни тезлаштириш ва аёллар иштирокини рағбатлантириш учун қўшма ҳаракатлар ва ечимларни ишлаб чиқиш учун минтақавий устуворликлар, муаммолар ва трансчегаравий истиқболлар ҳақида фикр юритиш имкониятини берди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари юртимизда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва мавқеини юксалтириш, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумотлар беришди.

Хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, уларнинг жамоат ва сиёсий ташкилотлар фаолиятидаги фаоллигини кенгайтириш учун барча зарур шарт-шароит яратилгани, 2030-йилгача гендер тенглигига эришиш стратегияси тасдиқлангани, барча қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни мажбурий гендер-ҳуқуқий экспертизаси жорий этилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться