Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ Таълими Вазирлиги ва унинг тасарруфидаги Республика ташкилотлари ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди

2022-12-06 | Жамият

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги Фармони асосида мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлат сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланиши белгиланган.

Бугун Халқ таълими вазирлиги ва унинг тасарруфидаги республика ташкилотларида меҳнат қилаётган 19 нафар соҳа ходимларини “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда сўз олган Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигига ўттиз йиллиги муносабати билан таъсис этилган мазкур мукофот соҳа фидойиларига кўрсатилган катта эътибор эканлиги алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, уларнинг ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, янада жонбозлик кўрсатишига катта рағбат бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган барча юртдошларимизни самимий муборакбод этади ва уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, касбий мувафаққиятлар тилайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться