Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-йиғилиши бўлиб ўтди

2022-12-06 | Инновация

Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг 31-мажлиси гибрид (онлайн ва оффлайн) форматда ўтказилди.

Мажлис Беларус Республикаси Фан ва технологиялар давлат қўмитаси томонидан МДҲ Ижроия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда МДҲга аъзо давлатлар: Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси ва Фанлар академияларининг Халқаро уюшмаси вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги Илмий ва инновацион фаолиятга оид дастурларни шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқарма бошлиғи Шуҳрат Отажонов иштирок этди.

Мажлисда Кенгашга аъзо МДҲ мамлакатларида илмий-техник, технологик ва инновацион соҳаларда олиб борилган ишлар ҳолати, МДҲга аъзо давлатларнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган инновацион ҳамкорлик Давлатлараро дастурини амалга ошириш доирасида технологик танловлар ўтказиш тартиби лойиҳасини тайёрлаш, МДҲга аъзо мамлакатларнинг илмий-техникавий ва технологик ҳамкорлиги концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси каби масалалар кўриб чиқилди.

Ш.Отажонов айни пайтда Ўзбекистонда академик, олий ўқув юрти ва саноат профилидаги муассасалардан 300 дан зиёди илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиб, уларда 40 мингга яқин олимлар меҳнат қилаётганини айтиб ўтди.

Хорижлик ҳамкорлар билан ҳамкорликда мақсадли лойиҳалар, хусусан, 100 дан ортиқ қўшма илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкор давлатлар қаторида Хитой, Ҳиндистон, Япония, Россия, Беларус, Германия, Туркия, Венгрия ва бошқаларни қайд этиш мумкин.

Илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантиришнинг янги механизми жорий этилгани қайд этилди. Айни пайтда умумий қиймати 100 миллион АҚШ долларидан зиёд илмий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Илмий ва инновацион фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг янги механизмлари жорий этилмоқда. 300 дан ортиқ ишланмалар асосида умумий қиймати 15 миллион доллардан ортиқ илмий ҳажмдор маҳсулотлар ишлаб чиқарилди.

Илмий-техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлик бўйича давлатлараро кенгашининг навбатдаги 32-йиғилиши 2023 йилнинг апрель ойида ўтказилиши кутилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться