Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бош Қомус – ҳуқуқий асос
2022-12-07 | Жамият
Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида Бош Қомусимизнинг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев меҳнатсевар, азму шижоатли сирдарёликларни ушбу қутлуғ сана билан табриклади.
— Конституция ижтимоий ҳаётнинг барча соҳасида босқичма-босқич ва тизимли равишда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мустаҳкам юридик манбаи ҳамда ҳуқуқий кафолатидир, – дейди Акмалжон Маҳмудалиев. — Зеро, Асосий Қонунимиз ишлаб чиқилиши, қабул қилиниши ва ривожлантирилиши босқичлари мустақиллик тарихи билан бевосита боғлиқ. Ҳар қандай жамиятда Конституция ижтимоий тараққиёт суръатларига таъсир кўрсатадиган муҳим манба, тараққиётни белгилайдиган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.
Тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган бир гуруҳ фаол юртдошларимизга “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилди.
Театр қошида ташкил этилган симфоник оркестр томонидан Ватанга муҳаббат ва садоқат, тинчлик, дўстлик, ҳамжиҳатлик каби эзгу ғояларни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди.
Байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом этмоқда.
Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев (сурат)
Манба: ЎзА