Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупция – жамият кушандаси
2022-12-06 | Жамият
Куни кеча «Коррупцияга қарши кураш» ойлиги доирасида Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВ бўлими ва «Ўзметкомбинат» АЖ ОЁХТТEБ ходимлари билан бошқарма масъул ходимлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида коррупция ва жиноятчиликни олдини олиш, йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ахлоқий-руҳий, ички тартиб, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда кун тартибига риоя қилишлари юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.
Шунингдек, тадбир давомида «8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун» ва «10 декабрь Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган кун» муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фаол иштирок этган ташкилотчи ва ёшлар ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги