Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Адлия вазирлиги янги нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказди
2017-12-25 | Жамият
1. Адлия вазирлиги “Шарқ Истеъдодлари” жамоат фондини давлат рўйхатидан ўтказди.
“Шарқ Истеъдодлари” жамоат фондининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси истеъдодли ёшларини қўллаб-қувватлаш, ёшлар орасида ҳар қандай истеъдодга эга бўлганларга илмий, техникавий, ижтимоий, гуманитар, санъат, иқтисодий ва мамлакатнинг ривожига ҳисса қўшаётган бошқа йўналишларда изланишлар ҳамда тадқиқотлар олиб боришда молиявий ёки моддий кўмаклашиш, улар дунёнинг етакчи университетларида таълим олиши учун грантлар ажратиш ва бошқалардан иборат.
2. Адлия вазирлиги “Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказди.
“Иқтидорли болалар” Халқаро инновацион жамоат бирлашмасининг асосий мақсад ва вазифалари болалар ва ёшларни ҳар томонлама ривожланишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг жисмоний ва ижодий имкониятларини рўёбга чиқариш, шахсни ватанпарварлик, умуммиллий ва умумбашарий қадриятлар асосида шакллантириш, илмий-техникавий тараққиёт ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кўмаклашиш ҳисобланади.
3. Адлия вазирлиги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази”ни давлат рўйхатидан ўтказди.
Имконияти чекланган ёшлар ва болалар марказининг асосий мақсад ва вазифалари имконияти чекланган ёшлар қатламини, жумладан ногирон, кўзи ожиз, эшитиш қобилияти чекланган, муомала лаёқатига эга бўлмаган ёшлар манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш ҳисобланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги