Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Навоий вилоятидаги кучли шамол оқибатлари тўғрисида маълумот
2017-12-25 | Жамият
24 декабрь куни Навоий вилоятининг Нурота ва Томди туманларида 18 м/с гача шамол эсиши кузатилди.
Кучли шамол оқибатида маъмурий ва турар-жой биноларининг том қисми алоҳида фрагментлари зарар кўрди.
Шамол оқибатларини бартараф этиш мақсадида, жойларда туман ҳокимлари бошчилигида ФВБ, ИИБ, коммунал хизматлар ва бошқа тегишли идора вакилларидан иборат тезкор штаблар ташкил этилди.
Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун зарур бўлган куч ва воситалар сафарбар этилди.
Жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Жорий йилнинг 25 декабрь куни давомида Навоий вилоятида кучли шамол эсиши кутилаётганлиги сабабли, хавфсизлик чораларига риоя қилишингизни сўраймиз.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги