Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бўлажак прокурорлар клубининг очилиши
2018-02-23 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Тошкент давлат юридик университетида Бўлажак прокурорлар клубининг очилишига бағишланган маросим ўтказилди.
Тадбирда Бош прокуратура, Олий суд, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек Тошкент давлат юридик университети ректори ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети проректорлари иштирок этди.
Тадбир давомида Бўлажак прокурорлар клуби аъзоларига мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоялаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишда ўз ҳиссаларини қўшишлари борасида маслаҳатлар берилди.
Маросимда тантанали равишда 340 нафар талабага клубнинг бейджик ва значоклари ҳамда 35 нафарига фахрий ёрлиқлар топширилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси