Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Эзгулик патрули» халқ хизматида

2018-02-23 | Жамият

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида “Эзгулик патрули” иш бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вилоятда хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу гуруҳ хорижий тилларни биладиган малакали ходимлардан таркиб топган.

Истараси иссиқ, очиқ чеҳрали, хизмат кийими ўзига ярашиб турган йигит-қизлар Урганч ва Хива шаҳарларида жамоат тартибини сақлаш, шаҳарликлар ва меҳмонларга соҳа бўйича зарур хизматлар кўрсатиш баробарида ўзларига мурожаат қилган ҳар қандай фуқаро билан мулоқотда самимий, агар зарурат бўлса, биринчи тиббий ёрдам кўрсата олади. Энг муҳими, замонавий алоқа воситалари ва хизмат анжомлари билан таъминланган ушбу ходимлар хорижий тилларда эркин сўзлаша олади.
 
– Бугун барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда, – дейди Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов. – Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларимиз ҳамда юртимизга келган меҳмонлар қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашдир. Уларнинг асосий хизмат вазифаси ҳудудда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, вилоятга келган сайёҳларга меҳмонхоналар, бекат ё бошқа бирор-бир манзилни кўрсатишда ёрдам беришдан иборат.
 
– Ички ишлар ходимлари кийган бу либосларни кўриб, ҳамма ҳавас қилади, – дейди оилавий тадбиркор Озода Тиллаева. – Улар барча билан самимий ва дўстона муносабатда бўлаётир. Биз кўп йиллардан буён оиламиз билан “Ичан қалъа” мажмуасида миллий ҳунармандлик билан шуғулланиб келамиз. Сайёҳлар ва бизнинг хавфсизлигимизни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида сайёҳлар оқими ҳам кундан-кун ошиб, миллий ҳунармандлик маҳсулотларимиз савдоси ҳам яхшиланмоқда. “Эзгулик патрули” ходими ва ходимаси чин маънода эзгулик ҳимоячиси бўлишига ишонаман. 

Бугунги кунда бу каби «Эзгулик патрули» Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” мажмуаси, Урганч темир йўл вокзали ва халқаро аэропорти атрофида хизмат олиб бораётган бўлса, келгусида уларнинг сафини янада кенгайтириш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, Хоразм вилоятида ички ишлар органларининг отлиқ патруль гуруҳлари хизмати ҳам тажриба тариқасида йўлга қўйилди.

 

Аҳмаджон Шокиров, Шоназар Қориев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться