Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Юридик хизмат ходимларининг муаммолари адлия органлари ходимлари томонидан жойларга чиқиб ўрганилмоқда
2018-02-22 | Жамият
Жорий йилнинг 20 февраль куни Пойтахтимизда Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети биносида “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлашга оид масалалар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 20 февраль куни Пойтахтимизда Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети биносида “Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлашга оид масалалар” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўқув семинар машғулоти бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув семинарда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган юридик хизмат ходимлари, ташкилот раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.
Тадбирни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи А.Абраев кириш сўзи билан очиб, сўз навбатини Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи А.Дадажоновга берди.
У ўз сўзи давомида сўнги йилларда юридик хизмат ходимларига яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар хусусида тўхталиб ўтиб, бундан кейинги даврда юридик хизмат ходимлари томонидан ҳар бир ташкилотда қонун устуворлигини тўлиқ таъминлашда алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Ташкилот ва идоралар фаолиятида йўл қўйилган ҳар бир камчилик бевосита юридик хизмат ходимининг фаолиятидаги камчилиги сифатида қаралиб, улардан ҳар бир ҳужжатни батафсил қонун доирасида кўриб чиқишлари лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, маърузачи ўз навбатида тадбирда иштирок этаётган ташкилот раҳбарларидан юридик хизмат ходими томонидан қонун устуворлигини таъминлашга барча шарт-шароит яратиб бериши шартлиги ва бу бевосита адлия органлари томонидан назоратга олинишини йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказди.
Тадбир давомида ташкилот раҳбари томонидан вакант юридик хизмат штат бирликларини тўлдириш ва мавжуд юридик хизмат ходимларининг малакасини ошириш, уларга барча шарт-шароитларни яратиб бериш, келгусида қонун устуворлигин таъминлашдаги муҳим қадам бўлиши алоҳида таъкидланди.
Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашда ҳамда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказишда юридик хизмат ходимининг ўрни беқиёсдир.
Дарҳақиқат жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда ижрочиларнинг қонун ҳужжатларидан бохабар бўлиши ниҳоятда муҳим жараёндир.
Мазкур вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади.
Ушбу Қонун ҳуқуқий ахборотни тарқатиш тизимини самарадорлиги ошишига, шунингдек давлат органлари мансабдор шахсларининг масъулиятини кучайтирилишига хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, тадбир давомида маҳаллий норма ижодкорлиги соҳасига ҳам тўхталиб ўтилиб, ҳозирги кунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва қабул қилиш соҳасида зарур норматив-ҳуқуқий база шакллантирилган бўлиб, хусусан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятига қўйилган талаблар янада кучайтирилганлигини тадбир иштирокчилари эътиборига етказилди.
Бинобарин, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон қонунчилигининг ажралмас бўлаги сифатида ижтимоий муносабатларни тартибга солишда алоҳида аҳамият касб этади.
Тадбир давомида юридик хизмат ходимлари кўнгилли равишда жойлардаги маҳалла фуқаролари йиғинларига чиқиб аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳуқуқий саволларни ечимини топишга кўмаклашиш ва маҳалланинг ҳуқуқий ишларни йўлга қуйиш ташаббуси билан чиқишди.
Мазкур ташаббус семинар иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди. Тошкент шаҳар ҳудудидаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғинларига давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларида фаолият кўрсатаётган ходимлари ўз яшаш жойлари бўйича бириктирилди.
Келгусида маҳалланинг ҳуқуқий масалалари бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келиниши белгилаб олинди.
Семинар йиғилишда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича ўтказилган аттестация натижасига кўра, адлия вазирининг махсус унвонлар – мартаба даражалари бериш ҳақида 2018 йил 12 февралдаги 82-шт-сон буйруғи эълон қилинди.
Унга кўра, Навоий кон металлургия комбинати Тошкент моддий техника базаси моддий техника бошқармаси юрисконсульти Гафуров Ардашер Алишеровичга “2-даражали адлия маслаҳатчиси”;
Яшнобод туман молия бўлими юрисконсульти Облоқулов Тулқин Эргашевич ва Шаҳар марказий кўчалардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармаси юрисконсульти Саиджонов Олим Наримановичларга “2-даражали юрист”;
Ўқув таълим таъминот ДУК юрисконсульти Байкунусов Икром Бердиёрович, Сергели туман Политехника касб-ҳунар коллежи юрисконсульти Давронова Барно Махкамбаевна, Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи юрисконсульти Искандарова Азиза Пулатовна, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази давлат муассасаси юрисконсульти Ризокулов Сарвар Ахаткулович ва Давлат активларини бошқариш маркази юридик бўлими бошлиғи Сафаров Пўлат Турсуновичга “3-даражали юрист” махсус унвон – мартаба даражаси берилгани ҳақидаги буйруқ нусҳалари тантанали равишда топширилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида юридик хизмат ходимлари билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар берилди.
Шунингдек, юридик хизмат ходимлари томонидан амалиётда дуч келаётган муаммолар юзасидан билдирилган фикр ва мулоҳозалар маърузачилар томонидан қайд этиб ўтилди. Жойида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар шаҳар мутасаддилари билан ҳамкорликда бартараф этилди. Ўз ечимини топмаган муаммоли масалалар ёзма шаклда қабул қилиниб ўрганиш учун назоратга олинди.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга юридик хизмат ходимлари фаолиятида фойдаланиш учун Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар электрон шаклда тарқатилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги