Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижонлик 735 мингга яқин солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали мурожаат қилди

2018-02-26 | Жамият

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, автоматлаштирилган таҳлил услубларини амалиётга жорий этиш, интерактив хизматлардан фойдаланиш кўлами йилдан-йил кенгаймоқда.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг "Электрон давлат хизматлари – my.soliq.uz" портали ҳам аҳоли, айниқса, тадбиркорлик субъектлари учун кенг қулайликлар яратмоқда. 

Мазкур интерактив хизматдан фойдаланувчи солиқ органи идорасига бориб ўтирмайди. Порталда юридик, жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, яъни солиқ тўловчининг шахсий кабинетлари жорий этилган бўлиб, назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш, ортиқча солиқ тўловларини қайтариш тўғрисида аризалар, солиқ ҳисоботи ва декларацияларни электрон кўринишда юбориш кабиларни бажариши мумкин. Шунингдек, тўланган суммалар, солиқ қарзи мавжуд эмаслиги, ортиқча тўлов каби маълумотларни ҳам олиш имконияти яратилган. 

Порталнинг қулайлиги шундаки, керакли хизматларни тез ва осон қидириш мумкин. Яъни, давлат солиқ хизмати органларининг барча электрон давлат хизматлари – интерактив ва ахборот давлат хизматларига ажратилган. Ҳар бир хизматда фойдаланувчилар учун қўлланма, хизмат кўрсатиш бўйича жавобгар шахс тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган. 

– Бугунги кунда Давлат солиқ қўмитасининг “Электрон давлат хизматлари – my.soliq.uz” портали орқали 35 турдаги электрон давлат хизматлари кўрсатилмоқда, – дейди Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот технологиялари бўлими бошлиғи Хайрулло Солижонов. – Шундан 15 ахборот давлат хизмати, 20 интерактив давлат хизмати таркибига киради. Айтиш мумкинки, вилоятимизда мазкур хизматлардан фойдаланувчилар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда 43 минг нафар солиқ тўловчи ўз шахсий кабинетига эга. 

Андижон вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари туфайли ўтган йили 43 минг нафар фойдаланувчи томонидан 735 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Бу албатта порталнинг такомиллашиб, кўрсатилаётган хизматлар сони ва сифати ортиб бораётгани, энг асосийси, солиқ тўловчиларга яратилаётган қулайликлар самарасидир. 

– “Солиқ тўловчининг шахсий кабинети” амалиётга татбиқ этилгани барча солиқ тўловчиларга катта қулайлик яратди, – дейди Пахтаобод туманидаги “Пахтаобод 114-қурилиш” масъулияти чекланган жамияти ҳисобчиси Ҳакимжон Усмонов. – Гапнинг очиғи, авваллари оддий бир маълумотнома олиш учун ҳам кўп вақтимизни солиқ идораларида ўтказар эдик. Айниқса, ҳисобот топширадиган кунлари навбат кутишдан безор бўлардик. Бунинг устига, ҳисоботда бирор камчилик бўлса, яна қайтадан тайёрлаб келишимизга тўғри келарди. Энди эса, ҳисоботлар ва бошқа ишларни куннинг исталган вақтида шахсий кабинет орқали юбориш имконига эга бўлдик. Ортиқча оворагарчилик, қоғозбозлик йўқолди. 

Солиқ тўловчиларга яратилган бу каби давлат ва интерактив хизматлар тадбиркорлик субъектларининг вақти ва сарф-харажатларини тежаш билан бирга, уларнинг иш унумдорлигини оширишга катта ёрдам бермоқда.

 

Фаҳриддин Убайдуллаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться