Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёнғинга беписанд муносабат — 3 миллион 789 минг сўм миқдорида маъмурий жарима ундирилишга олиб келди
2018-02-26 | Жамият
Жорий йилнинг ўтган даврида Сирдарё вилояти Сардоба туманида ёнғин профилактикаси тадбирлари доирасида 4 мингга яқин аҳоли хонадони, 35 та давлат ташкилоти ва 22 та тадбиркорлик субъектининг ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўрганилди.
Ёнғин чиқиш хавфи бўлган 5 ташкилотнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. 65 носоз электр ва газ мосламаларидан фойдаланиш тақиқланди.
Сардоба тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси ходимлари томонидан ҳудудда жойлашган корхона ва ташкилотлар, умумтаълим мактаб ва мактабгача таълим ҳамда тиббиёт муассасалари, аҳоли яшаш жойларида ёнғин хавфсизлиги бўйича камчиликлар юзасидан мутасадди раҳбарларга ҳамда фуқароларга нисбатан шу кунга қадар 31 ҳолат юзасидан 3 миллион 789 минг сўм миқдорида маъмурий жарима ундирилди.
– Туманимиз ҳудудида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан ёнғин содир бўлиш ҳолатларининг 30 фоизга камайиши профилактика тадбирларини мунтазам ўтказганимиздан, деб ўйлайман, – дейди Сардоба тумани ИИБ ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи, майор Улуғбек Ўтаев.
Абдужалол Қаюмов, ЎзА
Манба: ЎзА