Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аҳоли учун яна бир қулайлик
2018-02-22 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5059-сонли Фармони талаблари ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига коммунал ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё вилояти бошқармаси АТБ “Агробанк”нинг Сирдарё вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Мажбурий ижро бюросининг вилоятдаги барча туман-шаҳар бўлимларига “OPTIMAL” русумли “Инфокиоскалар” етказиб берилди, улар аҳолидан тўловларни қабул қилиш учун ўрнатилиб, ишга туширилди.
Шу кунга қадар Мажбурий ижро бюросининг вилоятимиздаги ҳар бир туман-шаҳар бўлимларида 109 нафар давлат инспекторига истеъмолчилардан пластик карточкаларидаги пул маблағларини қабул қилиш учун терминаллар ва нақд пул учун термопринтерлар берилган бўлиб, давлат инспекторлари бевосита хонадонларга бориб, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириб келаётган эди, қолаверса АТБ “Ипотекабанк”нинг вилоят бошқармаси кассирлари иштирокида Мажбурий ижро бюроси бўлимларида пул қабул қилувчи махсус кассалар фаолият юритиб келмоқда.
Эндиликда, халқимизга янада қулай бўлиши ҳамда навбат кутишнинг олдини олиш мақсадида “Инфокиоска”лар қўйилиб, соҳадаги хизмат кўрсатиш янада такомиллашмоқда.
Ўз ўрнида, муҳтарам Юртбошимиз айтганларидек, “Халқ давлат органларига эмас, аксинча давлат органлари халқимиз учун хизмат қилиши лозим”.
Азимжон АБДУЛЛАЕВ,
Мажбурий ижро бюроси вилоят
бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги