Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда

2018-02-22 | Жамият

Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2018 йил асосий тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг 20-23 февралгача Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё ва Тўрткўл туманларида, шунингдек, Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани, Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида «Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари» мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилди.

Ўқув машқларининг мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

туман алоқа ва марказлаштирилган хабар бериш тизимини ишончли ва барқарор ишлашини амалда текшириш;

туман ФВДТ қуйи тизимининг бошқарув органлари, куч ва воситаларини фавқулодда вазиятлар содир бўлганда функционал вазифаларини бажариш даражасини аниқлаш;

туман ФВДқТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари бошқарув органлари фаолиятини ҳамда куч ва воситаларининг шайлигини такомиллаштириш, аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш;

фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудуддан жабрланган аҳолини эвакуация қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ҳаёт маромини таъминловчи зарурий шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб боришда моддий-техник таъминот масалаларини ҳал этиш;

юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш ҳамда мувофиқлаштириш.

Ўқув машқларини ўтказиш давомида туманда алоқа ва марказлаштирилган хабар бериш хизматлари томонидан бошқарув органлари, ФВДТ хизматларига хабар бериш ҳамда аҳолини огоҳлантириш бўйича ҳаракатлари, фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воситаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари;

мактабгача таълим ва ўрта таълим муассасаларида ҳамда иш билан банд бўлмаган аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш бўйича назарий ва амалий тадбирлар ўтказилиб, ижтимоий ва иқтисодиёт объектларда махсус-тактик ўқув машқлари, мактабгача таълим муассасаларида, ҳамда умумтаълим мактабларида тарбияланувчи ва ўқувчилар иштирокида «Фуқаро муҳофазаси кунлари» ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз қўмондонлик-штаб ўқув машқлари жорий йилнинг 23 февралгача давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться