Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Деновда ўта хавфли жиноятчи ушланди

2018-02-22 | Жамият

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Гулистон маҳалласида яшовчи Ўтмас Мансуров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. 19 ёшида ишлаш учун хорижга чиқиб кетган бу кимса юртимизга қайтиб келгач, юриш-туришию, хатти-ҳаракати, ўзини “доно” ва гапга “чечан” қилиб кўрсатиши кўпчиликни ажаблантираётган эди. 

Терговга қадар олиб борилган суриштирув ишлари чоғида унинг 2014 йил куз фаслида Москва шаҳрига ишлаш учун кетиб, ёлланма ишчи сифатида меҳнат қилгани ва ҳозирда қидирувда бўлган акаси Сафар Саломовнинг даъвати таъсирида фаолияти таъқиқланган “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқимга аъзо бўлгани аниқланган. 

Шундан сўнг, Ўтмас оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, Россия Федерациясидан Туркия давлатига чиқиб кетган. Сурияда халқаро террористик ташкилот сафига бориб қўшилган. Ўша ерда ҳарбий тайёргарликдан ўтиб, таъқиқланган ташкилот фаолиятини кенгайтириш, келгусида “жиҳод” қилиш йўли билан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конституциявий тузумига қарши фаолият юритган. 

Айни пайтда 23 ёшли Ўтмас Мансуровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться