Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йигитлар хизматдан қайтди

2018-02-26 | Жамият

Тошкент темир йўл вокзалида Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда жамоатчилик вакиллари, аскарларнинг ота-оналари, ёшлар иштирок этди.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник Бахтиёр Ўролбоев, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси Нозим Ҳабибуллаев ва бошқалар бугунги Ватан ҳимоячилари нафақат йирик империя асосчиси, балки буюк саркарда бўлган Соҳибқироннинг муносиб авлодлари эканини таъкидлади.

– Мен артиллерияда хизмат қилдим, – дея таассуротлари билан ўртоқлашади Термиздан қайтган оддий аскар Абдулазиз Абдуманнонов. – Мамлакатимиз олий ўқув юртларига имтиёзли равишда ўқишга кириш учун қўмондонлик томонидан бериладиган тавсияномани қўлга киритдим. Армиядаги хизмат ҳаётий тажрибамни бойитди, дўстлик ва йигитлик лафзига содиқ қолишни, умрнинг ҳар лаҳзасини қадрлашни ўргатди.
 
Аскарларни ота-оналари бағрига қайтариш мақсадида сержант Умурзоқ Худоёров ҳарбий қисмдан уларга ҳамроҳлик қилди.
 
– Жанговар тайёргарликда улкан муваффақиятларга эришган оддий аскарлар Нодиржон Раҳмонов, Акмалжон Толиповларни алоҳида тилга олмоқчиман, – деди у. – Шубҳасиз, бу йигитлар буюк Амир Темурнинг шонли ишларини муносиб давом эттиради. 

Йигитлар ҳарбий оркестр садолари остида вокзал перрони бўйлаб ота-оналар ва меҳмонлар олқишлари остида сафда тантанали қадам ташлади. Улғайган, руҳан етук ўғлонлар мустақил Ўзбекистон келажагини қуради. 
 

 

Аблай Камолов, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться