Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Амударёда 1 кунда 115 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди

09.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

7 март куни Амударё туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Бандликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари, Давлат Солиқ инспекцияси, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Ҳунарманд” уюшмаси ва Ягона дарча маркази билан биргаликда “Ёшлар - келажак бунёдкори”, “Халқимиз хизматида бўлиш ва юртимиз ривожига ҳисса қўшиш - катта бахт” мавзуларида миллий маҳсулотлар савдо кўргазмаси ва ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Буюк Британиядаги ўзбекистонликлар билан учрашув

09.03.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимиз Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази ҳамда Тошкент ислом университети вакилларидан иборат республикамиз делегациясининг Лондонга ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси томонидан ушбу давлатда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар билан давра суҳбати ташкил этилди.

Лондон Ислом маданияти маркази директори: Имом Бухорийнинг китоблари бўлмаганида, бугун бизнинг марказларимиз ҳам бўлмас эди

09.03.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Буюк Британияга сафар қилган мамлакатимизнинг етакчи исломшунос ва шарқшунос олимларидан иборат делегация 4 март куни Лондон шаҳрида жойлашган Ислом маданияти марказида учрашув ўтказди.

«The Diplomat»: Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга ошириши кутилаётган давлат ташрифи нафақат минтақада, балки дунё миқёсидаги катта воқеликдир​

09.03.2018ЖамиятМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга кутилаётган давлат ташрифи ҳали бошланмасиданоқ хориж оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Янги қарор: Ўзбекистонда ногирон ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари кафолатланади

09.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қурилиш материалларининг турлари 120 тага етказилади

09.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган саккиз мингга яқин корхона фаолият кўрсатади. Айни пайтда улар 100 дан ортиқ турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқармоқда.

Ҳоким иқтидорли қизлар билан учрашди

09.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иқтидорли қизлар билан учрашув ўтказди.

Ҳаёт гули, жамият таянчини ҳамиша эъзозлаймиз

08.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Она диёримиз узра кўклам нафаси уфуриб турган шу кунларда барчамиз баҳор ва аёл деган ардоқли сўзларнинг бир-бирига нақадар ҳамоҳанг ва уйғун эканини беихтиёр ҳис этамиз. Чунки, баҳор ҳам, аёл ҳам инсон кўнглида аввало ҳаётга муҳаббат, эзгу орзу-интилишлар, меҳр ва саховат каби олижаноб ҳиссиётларни уйғотади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқи

07.03.2018СиёсатМанба: ЎзА

Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилди

07.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ҳудудида ўзбек ва тожик адабиётининг икки буюк мутафаккири – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкали ўрнатилди. 

Аёлларнинг бахти–халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир

07.03.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Мамлакатимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланмоқда. Ушбу айём муносабати билан пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Энди вилоят кутубхоналарига китоблар бепул етказиб берилади

07.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан мамлакатимиздаги нашриётларда чоп этилган бадиий-илмий, сиёсий-ижтимоий, фалсафий ва оммабоп китоблар, дарсликлар, луғатлар, энциклопедик тўпламлар вилоят ахборот кутубхоналарига бепул етказиб берилади. 

Натижа бермаган талаблардан воз кечиш вақти келмадими ёхуд сариқ такси муаммолари

07.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мени доим бир нарса қизиқтиради: нега таксилар айнан сариқ рангда бўлиши керак?

“Аёл борки-олам мунаввар” шиори остида пойтахтимиз туманларида турли маданий-маърифий байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда

07.03.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

8 март хотин-қизлар куни - гўзаллик, нафислик ва латофатлик байрамидир. Одамлар ушбу байрамни севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлайдилар. Баҳор ва Аёл тушунчалари қанчалик бир-бирини боғлаб туришига яна амин бўлмоқдамиз ва буни чуқур англамоқдамиз. Табиат аёллар байрами баҳорнинг биринчи кунларига келиб тушиши ҳудди аёллар гўзаллигини нафис гуллар билан таққослаганлиги ҳам бекор эмас. Ушбу байрамда эркаклар ўз оналарига, турмуш ўртоқларига ва қизларига гуллар ва энг самимий тилаклар билан совғаларни берадилар. Бизлар учун нақадар Азиз бўлган аёллар шу кунларда янада эъзозланади, кўкларга кўтарилади. Дархақиқат, бизлар учун муқаддас бўлган оналаримизни, азиз опа-сингилларимизни хар қанча эъзозласак арзийди.

2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили"

07.03.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Истиқлол йўлини бир даврда бошлаган икки мамлакат бугун тараққиётнинг янги босқичига биргаликда қадам қўймоқда

Ўзбекистон билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма декларация имзоланган.

Наманган муҳандислик-технология институтида "Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси" мавзусида илмий семинар ўтказилди

07.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Интеллектуал мулк агентлиги билан Наманган муҳандислик-технология институти ҳамкорлигида "​Ўзбекистон республикасида интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси"​ мавзусида илмий семинари ташкил қилинди. Ушбу тадбирда Агентлик ва "​IP-CENTER​" ўқув маркази мутахассислари ва институт илмий ходимлари, докторантлар ва магистрантлар қатнашдилар.

Жойлаштириш воситаларини таснифлаш тизими бўйича янги давлат стандарти қабул қилинди

07.03.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг "Туристик хизматларни сертификатлаштириш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан Oʻz DSt ​ 3296:2018 "Туризм хизматлари. Меҳмонхоналар ва ўхшаш жойлаштириш воситалари. Таснифлаш тизими» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти ишлаб чиқилди.