Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕХҲТ Бош котиби бугунги дунё олдидаги глобал муаммога эътибор қаратди

2018-06-11 | Жамият

“Терроризмга олиб келувчи тажовузкор экстремизм ва радикализмнинг олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишда ёшларнинг роли” мавзуида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер бугунги дунё олдидаги глобал муаммога эътибор қаратди.

– Бутун дунёни, шу жумладан, Марказий Осиёни ҳам хавотирга солаётган тажовузкор терроризмга олиб келувчи экстремизм ва радикализмда ёшлар фаол иштирок этаётгани глобал муаммодир. Бу муаммога ҳеч ким бефарқ қараб туролмайди, жумладан, биз ҳам. Бунда ёшларнинг ўзи ҳаракатлантирувчи куч бўлаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.
 
Чунончи, 2017 йилда 15 нафар ёшлар тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши курашиш борасида ўз тавсияларини ишлаб чиқиб, Венада бўлиб ўтган конференцияда тақдим этган эди. Ёшларнинг бу интилишларини қўллаб-қувватлаш ва уларда тажовузкор экстремизм ва радикализмга қарши иммунитет ҳосил қилишда айнан уларнинг фаол бўлиши қувонарли, албатта.
 
Тошкентда ўтказилаётган халқаро конфенренция бу борада янги ташаббусларни кашф этиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим имконият яратади. Чунки ушбу конференциянинг асосий мақсади ёшларни фаолликка чақиришдир. 
 

Дилобар Маматова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться