Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШнинг Халқаро Тараққиёт агентлиги (USAID​) Тараққиёт стратегияси маркази билан қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга хайриҳоҳ

2018-06-11 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг май ойида АҚШга амалга оширган расмий ташрифи давомида икки давлат ўртасида эришилган келишув ва имзоланган битимларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича муҳокамалар ўтказиш мақсадида АҚШнинг Халқаро Тараққиёт агентлиги (USAID​) делегацияси вакиллари юртимизга ташриф буюрди.

Делегация аъзолариниг ташрифи дастури доирасида 8 июнь куни «Тараққиёт стратегияси» марказида учрашув бўлиб ўтди. Унда USAID​ маъмурияти ўринбосари Хавьер Пьедра, Марказий Осиё бўйича минтақавий миссияси директори К. Эдвардс ҳамда USAID​нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Г. Роббинс иштирок этди.

Музокаралар давомида меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бойича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳамда «Тараққиёт стратегияси» марказининг асосий фаолият йўналишлари, мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Белгиланган вазифалар ижроси ҳақида сўз борар экан, Марказ вакиллари томонидан Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналиши бўйича 2018 йил Давлат дастури доирасида барча давлат идоралари ҳузурида Жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш назарда тутилгани айтиб ўтилди.

Шу ўринда, «Тараққиёт стратегияси» маркази мутахассислари томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда Ўзбекистонда Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ривожлантириш ягона методологиясини ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳа тақдимот қилинди.

Ўз навбатида, Америка делегацияси вакиллари Ўзбекистондаги сўнгги ўзгаришларни ижобий баҳолаб, АҚШнинг Халқаро Тараққиёт агентлиги амалга оширилаётган барча ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, фаол ва яқин ҳамкорликка тайёр эканини билдирди. Хусусан, «Тараққиёт стратегияси» маркази билан қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга хайриҳоҳ эканликларини маълум қилдилар.

Манба: Тараққиёт стратегияси маркази

Поделиться