Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Мусулмонлар учун фарз бўлган ва бошқа хайрия тўловларни Click орқали тўлаш имконияти яратилди

04.06.2018ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

«Вақф» хайрия жамоат фонди Click компанияси билан ҳамкорликда мусулмонлар учун фарз бўлган ва бошқа хайрия тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш имконини тақдим қилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилади!

07.05.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади.

Адлия органлари тарихи музейи ташкил этилди

07.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Музейлар халқимизнинг бой ўтмишини бугунги замон билан боғловчи кўприкдир. Музейларга ташриф буюрган каттаю кичик ўтмишда яшаб ўтган тарихий шахслар, халқимиз томонидан яратилган бетакрор маданий-маънавий мерос ҳақида кенг тасаввурга эга бўлади. 

Хоразмда «Хотира ва қадрлаш куни»га бағишланган марафон ва концерт дастури бўлиб ўтди

07.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Инсон қадри – улуғ, хотира – муқаддас! Хоразм вилоят хокимлиги, Хоразм вилоят маданият бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар билан хамкорликда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносиб нишонланмоқда. Хоразм вилояти марказига чирой бағишлаб турган Ал-Хоразмий кўчаси тадбирга мос равишда безатилиб, театр олдидан 3 км масофа бўйлаб ёшлар ўртасида югуриш марафонига старт берилди.

Қадр – инсонни юксакликка кўтаради

07.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаётдир. Хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий меросимизни англатиб турувчи – муқаддас китоб зарварақларидек ҳаётимизни ёритиб туради. Қадр – инсонни юксакликка кўтаради, унинг фаолиятига, орзу-интилишларига, мақсад-маслакларига олижаноблик бағишлайди.

 

Иштван Тарлош: Венгрия халқи Самарқандни яхши билади

07.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. 

Самарқанд вилояти ҳокими фахрийларга Президентимизнинг байрам табригини ўқиб берди

07.05.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларининг хонадонларига бориб, Президент  совғаларини топширди.

Будапешт шаҳри мэри Бухорода

07.05.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Будапешт шаҳри мэри Иштван Тарлош бошчилигидаги делегация Бухорога ташриф буюрди.

Германия тажрибаси кенг ўрганилмоқда

07.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Халқаро ҳамкорлик бўйича Германия жамияти (GIZ) ва Германия Халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик фонди (IRZ) билан биргаликда “Қонун лойихаларини тайёрлашнинг замонавий услубиёти” мавзусида халқаро семинар ўтказди. 

“Мардлик ва жасорат” дарслари

07.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2018 йилнинг 4-8 май кунлари республикадаги барча умумтаълим мактабларида “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”, “Мардлик, бурч ва садоқат” шиорлари остида “Мардлик ва жасорат” дарслари бўлиб ўтмоқда.

Ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига янги хонадонлар муборак бўлсин!

07.05.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

6 май куни Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан, Яшнобод туманида намунавий ҳарбийлар ва уларнинг оилаларига 250 та янги хонадонларнинг тантанали топширув маросими бўлиб ўтди. Янги уйларнинг калитларини шахсан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Абдумавловонич Азизов топширди. Бу кун юзлаб ҳарбийлар ва уларнинг оилалари учун бахт-саодатга, шоду-хуррамликка ва чексиз қувончга тўла бўлди.

ОАВ ходимлари ва журналистлар диққатига!

07.05.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2018 йил 10 май куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида  соат 15:00да навбатдаги матбуот анжумани Миробод тумани ҳокими Пўлатов Шухрат Абдужабарович иштирокида бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда Миробод туманида олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ва бошқа жабҳалардаги қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар олишингиз ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин!

«Хотира – ҳурмат ва эҳтиром рамзи»

07.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" Агентлиги

Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган «9 май - Хотира ва қадрлаш куни» байрами тадбирлари доирасида Тошкент шаҳар Архив иши ҳудудий бошқармаси раҳбарияти ва Ўзбекистон Миллий кутубхонаси мутахассислари “Шахидлар хотираси” мажмуасига ташриф буюрдилар. Ушбу куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида муаллифларнинг (А.Калонтаров, Д.Калонтаров) Исроилда чоп этилган «Подвиг и Память» документально-биографической картотеки бухарских евреев – участников Второй мировой войны” номли кўп жилдликнинг 3 жилди китоби тақдимоти ўтказилди. Тадбирда тарихчи, архивчи, адабиётшунос, тилшунос олимлар, журналистлар, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари талабалари, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Бухоро яҳудийлари фахрийлари ва синагоглари, ОАВ ва кутубхона фойдаланувчилари иштирок этдилар.

Бухорода “ҳуқуқий ахборот кунлари”

07.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Жамиятда хуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашда ҳуқуқ тартиботи идораларининг ўрни ва роли беқиёсдир.

Хотира абадийдир!

07.05.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

4-май куни Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи 3 нафар Улуғ ватан уруши қатнашчиларини байрам билан табриклаш учун Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Ғаллаорол туман ҳокимлиги, туман нуронийлар жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жиззах вилоят мусиқали драма театри ҳамда вилоят академик халқ бадиий жамоалари дирекцияси билан биргаликда  II Жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳонадонига ташриф буюрди.

“Матбуотчилар уйи” гаров таъминотидан бекор қилинди, «Тошбозорсавдо» кредитни тўлайдиган бўлди

07.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Тошбозорсавдо” уюшмаси “Ўзсаноатқурилиш” банкидан олинган кредит пулларини ўз ҳисобидан тўлайди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазири талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди

07.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 4 май куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида «Вазир ва ёшлар» мавзусида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган ёшлар, етимлик ёки чин етимликда ўсган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иқтидорли ва ташаббускор талабалар ҳамда 31 ёшдан ошмаган илмий тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчиларнинг илм-фан ва таълим билан боғлиқ муаммоларига қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди.

ИИВ Академияси профессор-ўқитувчи лавозимларига номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади

07.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси шаҳодатланган лавозимларга ҳуқуқшунос, ахборот технологиялари, шифокор (оториноларинголог, дерматовенеролог) ҳамда хорижий тиллар (инглиз, рус) мутахассисликлари бўйича магистр ва илмий даражасига эга бўлган номзодлар танловини эълон қилади.