Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хоразмдаги ёшлар форумида божхоначилар ҳам фаол қатнашди
2018-06-11 | Жамият
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2017 йил 9 февралда ўтказилган ички ишлар органлари фаолияти, тизимдаги мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган чора-тадбирлар ижроси доирасида ҳафтанинг пайшанбаси мамлакатимизда “Профилактика куни” деб эълон қилиниб, жойларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу бордада Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилияпди. Жумладан, 2018 йил 7 июнь куни Хоразм вилояти «Ёшлар маркази»да профилактик рўйхатда турган ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар иштирокида “Биз келажакка ишонамиз!” шиори остида ўтказилган форум ҳам ана шу тадбирлар доирасидан ўрин олди.
Вилоят хокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши, вилоят божхона, ички ишлар бошқармалари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёшларда юрт тақдирига дахлдорлик туйғусини юксалтириш, турли ёт ғоя ва иллатларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, уларни спорт ва фан тўгаракларига кенг жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Форумда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, психолог ўқитувчилар алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда Психологик йўналиш, ижтимоий маънавий муҳит ва ватанпарварлик йўналишларида ёшлар билан суҳбатлашишди. Уларнинг ижодий ва фикрлаш қобилияти синовдан ўтказилди. Эркин мавзуларда чизган расмлари асосида психологияси, дунёқараши баҳоланиб, тегишли маслаҳатлар берилди.
Интерфаол тарзда ўтган ушбу форум, айниқса ёшларга ибрат бўладиган инсонлар таклиф этиладиган бундай форумлар ҳар қандай кишини янада фаол, иродали бўлишга, ўз кучи ва қобилиятига ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси