Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қурилишда Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида ўсиш кузатилмоқда

2018-06-11 | Жамият

Жорий йилнинг январь – май ойларида Ўзбекистон Республикасида жами 16 551,7 миллиард сўм қурилиш ишлари бажарилди. Бу борада ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,5 фоизни ташкил этди. 

Давлат статистика қўмитасининг Хизматлар соҳаси статистикаси бошқармаси маълум қилишича, жами қурилиш ишлари ҳажмидан йирик пудрат ташкилотлари томонидан 5 402,0 миллиард сўм қурилиш ишлари бажарилиб, жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 32,6 фоиз ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 134,0 фоизни ташкил этди. 

Кичик корхона ва ташкилотлар, микрофирмалар ҳиссасига жами қурилиш ишлари ҳажмининг 41,8 фоизи ёки 6 912,7 миллиард сўм тўғри келди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 108,3 фоизни ташкил этди, норасмий сектор ҳиссасига эса 25,6 фоиз ёки 4 237,0 миллиард сўм тўғри келди ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 95,3 фоиз. 

Йирик пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишларининг энг кам улуши Жиззах вилоятида кузатилди – 1,3 фоиз. Бу ҳудудда қурилиш ишларининг асосий қисми кичик ташкилотлар ва микрофирмалар томонидан бажарилиб, мазкур ҳудуддаги жами қурилиш ишларининг 61,1 фоизини ташкил этди. Норасмий сектор томонидан эса 37,6 фоиз қурилиш ишлари бажарилди. 

Сирдарё вилоятида кичик ташкилотлар ва микрофирмалар томонидан бажарилган қурилиш ишларининг улуши энг катта бўлди – 75,7 фоиз. Мазкур ҳудудда йирик ташкилотларнинг улуши 4,1 фоиз ва норасмий секторнинг улуши 20,2 фоиз. 

Қурилиш ишларининг ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш сурати Навоий ҳамда Тошкент вилоятларида кузатилди. 

Навоий вилоятида “Ауминсо-Амантой конлари”да олтин-маъданли конларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича конларни қуриш (I-II босқич), Амударё-Зарафшон сув йўлида насос станциясини реконструкция қилиш каби лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани туфайли ушбу ҳудудда ўсиш суратининг 124,7 фоиз бўлишини таъминлади. 

Тошкент вилоятида якка тартибда турар жой қурилишининг жадал бориши туфайли ўсиш сурати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 114,8 фоиз бўлди. 

Тошкент шаҳридаги юқори ўсиш сурати, яъни 111,7 фоиз метро линияларининг қурилиши, Тошкент шаҳар ҳалқа йўлида электро поездлар учун темир йўл қурилиши ва бошқа лойиҳаларнинг бажарилиши натижасидир. 

Бинолар ва иншоотларни қуриш бўйича ишларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, энг юқори кўрсаткич Навоий вилоятида (83,7 фоиз) қайд этилган бўлса, бу борада энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (65,3 фоиз) кузатилди. Фуқаролик қурилиши объектларини қуриш ишлари бўйича энг юқори кўрсаткич Сурхондарё вилоятида (25,0 фоиз), бу борадаги энг паст кўрсаткич Андижон вилоятида (6,1 фоиз). Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари бўйича энг юқори кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилди ва ушбу ҳудуддаги жами қурилиш ишларининг 23,7 фоизини ташкил этди. 

Манба: ЎзА

Поделиться