Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг мажлисига доир

20.05.2022Сиёсат

Жорий йилнинг 20 май куни Қозоғистон Республикаси раислигида видеоконференцалоқа орқали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан учрашув бўлиб ўтди

22.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ҳамда Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Италиялик инвесторлар Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда

19.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков “Berlusconi Finanzaria” инвестиция жамғармаси Президенти Паоло Берлускони ҳамда “Energy System” компанияси президенти Роберто Туччи билан учрашди.

Туманларда енгил саноат корхоналари барпо этилмоқда

12.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.

Халқаро молия институтлари иштирокида инновацияларни жорий қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди

11.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Фарғона шаҳридаги студиядан видеоконференцалоқа орқали инновацияларни жорий қилиш ҳамда халқаро молия институтлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Андижон вилоятини комплекс ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

07.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолати ва уни янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни муҳокама қилишга бағишланган сайёр йиғилиши бўлиб ўтди.

Электр техникаси саноатини ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди

06.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 6 май куни электр техникаси саноатини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Япония ва Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга интилмоқда

30.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши билан учрашув ўтказди.

Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистон билан инвестициявий ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўриб чиқилди

29.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 28 апрель куни видеоконференция тарзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков раҳбарлигида Ўзбекистоннинг Венгрия, Қирғизистон ва Тожикистон билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорлиги масалалари ва уни фаоллаштиришнинг амалий чораларини муҳокама қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркманистон саноат кооперациясини кенгайтиришнинг янги йўлларини кўриб чиқмоқда

27.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Туркманистон саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири Б.Аннамамедовни қабул қилди.

Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

27.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Ш.Кабир билан учрашди.

Энергетика вазирлиги ва Татаристон делегацияси ҳамкорликнинг бориши ва истиқболларини муҳокама қилди

26.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

2022 йилнинг 25 апрель куни Энергетика вазирлигида Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари – саноат ва савдо вазири Альберт Каримов бошчилигидаги делегация аъзолари билан музокаралар ўтказилди.

Марказий Осиё» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади

25.04.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Бугун пойтахтимизда «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Кореялик инвесторлар Тошкент вилоятидаги истиқболли лойиҳалар кўламини кенгайтириш ниятида

21.04.2022ИқтисодиётМанба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Жанубий кореялик инвестор жаноб Кихак Сунг билан учрашди.

Ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Саудия Арабистони муносабатларини кенгайтириш мақсадида фаол ҳамкорлик

20.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Саудия Арабистонига ташрифи чоғида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари раҳбарлари кўп қиррали икки томонлама муносабатларнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли янги “ўсиш нуқталарини” кашф этиш мақсадида саудиялик ҳамкор ва ишбилармонлар билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказдилар.

“ACWA Power” Ўзбекистонда ўз мавқеини мустаҳкамламоқчи

19.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ар – Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайан билан учрашди.

Фарғона вилоятидаги 102 та МФЙ маъмурий биноларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қайта қуриш бўйича тендер эълон қилинади

19.04.2022ИқтисодиётМанба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА! 

Аҳоли фаровонлиги ва тадбиркорлик ривожига қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланди

15.04.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 апрель куни озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

“Марказий Осиё + Япония” мулоқоти ҳамкорлик учун самарали платформадир

15.04.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 апрель куни видеоконференция шаклида "Марказий Осиё + Япония" Мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Япония, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари вакиллари ва ташқи ишлар идоралари раҳбарлари иштирок этди.