Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Корея компаниялари билан қўшма лойиҳалар амалга оширилиши муҳокама қилинди

26.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистонда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошираётган Кореянинг 30 дан ортиқ компанияси раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Корея Эксимбанки делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

25.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Корея Эксимбанкининг EDCF  Жамғармаси бош директори Хва Жун Со билан учрашув бўлиб ўтди.

Экспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим ҳужжатлар имзоланди

25.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

25 ноябрь куни “Навоий” эркин иқтисодий зонасини ҳамда Навоий халқаро аэропорти юк терминалини бошқариш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Электромобил тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

24.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Аввал хабар қилинганидек, шу йил 10 октябрь куни давлатимиз раҳбари электромобил тармоғини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишган эди. Унда берилган топшириқлар асосида, юртимизда электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қувватлаш станцияларини кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрланди.

МОМИҲ вазирлар конференцияси: Яшил, барқарор ва инклюзив ривожланиш учун ҳамкорлик

24.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Шу йилнинг 24 ноябрь куни видеоконференция тарзида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) дастурининг 21-Вазирлар конференцияси бўлиб ўтди.

Космик тармоқни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

24.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев космик фаолиятни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув

24.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Осиё тараққиёт банки бош иқтисодчиси Алберт Парк билан учрашув ўтказди.

 

Тошкентда «Uzbekistan Trade Info» савдо ахбороти платформаси ишга туширилди

23.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Tashkent Cityдаги Hilton меҳмонхонасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, UNCTAD/JST халқаро савдо маркази (ХСМ) ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ва Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган «Ready4Trade Central Asia» лойиҳаси доирасида савдо қилиш тартиби тўғрисида батафсил ахборот берувчи Uzbekistan Trade Info платформасини ишга тушириш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

ЕТТБ Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитайни қабул қилди.

ACWA Power Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

15.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазириниг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Саудия Арабистони  ACWA Power компанияси Бошқаруви Раиси Муҳаммад Абунаян билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Кореянинг Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

11.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция тарзида Кореянинг Эксимбанки вакиллари билан соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг муҳокамасига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди.

17-19 ноябрь кунлари Тошкентда Швейцария кунлари бўлиб ўтади

11.11.2022ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон-Швейцария муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, режалаштирилаётган қўшма тадбирлар, шунингдек, икки давлат ўртасида ишлаб чиқилаётган келишувлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Самарқандда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди

10.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити арафасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Самарқанд Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш динамикасини белгилаб бермоқда

09.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ташкилотга аъзо давлатлар иқтисодиёт ва савдо вазирларининг кўп томонлама муносабатлар доирасидаги кенг кўламли йўналишларнинг бугунги ҳолатини муҳокама қилиш ва савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт ва логистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш бўйича навбатдаги тадбирларни ишлаб чиқишга бағишланган 11-йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантирмоқда

09.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловни қабул қилди.

Ўзбекистонда Wildberries савдо-логистика мажмуаси қурилади

09.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев энг йирик халқаро маркетплейслардан бири ҳисобланган Wildberries компанияси асосчилари Владислав ва Татяна Бакалчукларни қабул қилди.

Хитойнинг CNCEC корпорацияси Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда

03.11.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Хитой Миллий кимё муҳандислик корпорацияси партия қўмитаси котиби ўринбосари, бош директори ва бошқарув кенгаши аъзоси Вен Ган билан Хитой корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган учрашуви бўлиб ўтди.

Иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

02.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

Имтиёзларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди

01.11.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали шерикликни ривожлантириш йўллари белгилаб олинди

30.10.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 29 октябрь куни ҳукумат делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев хорижлик ҳамкасблари билан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди.