Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар билан учрашув бўлиб ўтди

2022-05-22 | Иқтисодиёт

2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ҳамда Малайзия ташқи ишлар вазири ўринбосари Камарудин Жаффар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Икки мамлакат бозорларида харидоргир маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кенгайтириш орқали икки томонлама савдо ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси корхоналарининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳалол сертификатлаш стандартларини жорий қилиш йўналишида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари алоҳида кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, икки мамлакат ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри йўловчи ҳаво қатновларини қайта тиклаш ҳисобига ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Томонлар янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда савдо шартномаларини тузиш бўйича ўзбекистонлик тадбиркорлар билан музокаралар ўтказиш мақсадида шу йилнинг ноябрь ойида Малайзия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться