Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Италиялик инвесторлар Ўзбекистонда ўз фаолиятини кенгайтиришни режалаштирмоқда

2022-05-19 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков “Berlusconi Finanzaria” инвестиция жамғармаси Президенти Паоло Берлускони ҳамда “Energy System” компанияси президенти Роберто Туччи билан учрашди.

Учрашув чоғида италиялик тадбиркорлар томонидан Ўзбекистонда инвестициявий фаолиятни йўлга қўйиш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Италия томони энергетика ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди. Шунингдек, компания раҳбарияти Ўзбекистон ҳудудларида етиштириладиган заъфарон ҳажмини ошириш режаларини билдирди. Бу, ўз навбатида, ўзбек фермерларининг ушбу маҳсулот билан савдо қилишда халқаро бозорда мавқеини мустаҳкамлайди ва қўшимча иш ўринлари яратади.

Томонлар ушбу лойиҳаларни ҳаётга жорий этишни тезлаштириш мақсадида уларни амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни батафсил кўриб чиқдилар ҳамда тезкор ечимлари бўйича ўзаро ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқдилар.

Учрашув якунида кўриб чиқилган лойиҳаларни илгари суришни жадаллаштириш мақсадида фаол алоқалар ва мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться