Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2022-04-27 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Тожикистон Республикаси саноат ва янги технологиялар вазири Ш.Кабир билан учрашди.

Учрашув чоғида инвестициялар, саноат, савдо ва транспорт соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йилнинг июнь ойида Тожикистон Республикасига ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Томонлар инвестициявий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларига тўхталиб ўтдилар, шунингдек, амалдаги тариф ва нотариф чораларни изчил бекор қилиб бориш ҳамда ўзбек ва тожик маҳсулотларининг икки мамлакат бозорларига кириб келишига кўмаклашиш орқали саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро савдони ривожлантириш шароитларини яхшилаш бўйича биргаликдаги ишларни фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Конструктив мулоқот юзага келаётган масалаларни белгилаб, уларни ҳал қилиш юзасидан мақбул ечимларни ишлаб чиқиш имконини берди. Амалга оширилаётган лойиҳаларни, шунингдек, ўзаро манфаатли иқтисодий шерикликни кенгайтиришнинг янги йўналишларини илгари суриш бўйича навбатдаги қўшма тадбирлар режалаштирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться