Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония ва Ўзбекистон кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга интилмоқда

2022-04-30 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяши билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни фаоллаштиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Барқарор ва узоқ муддатли характери билан ажралиб турадиган Ўзбекистон-Япония ҳамкорлиги йилдан-йилга кенгайиб бораётгани таъкидланди. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, тенгҳуқуқлик, бир-бири манфаатини ҳисобга олиш ва қўллаб-қувватлашнинг ўзгармас тамойиллари асосида қурилган ва ривожланиб бормоқда.

Томонлар сўнгги 5 йил ичида энергетика, кимё саноати, автомобилсозлик, таълим ва меҳмонхона бизнеси соҳаларидаги инвестициявий ҳамкорлик сезиларли даражада ўсганини мамнуният билан қайд этдилар. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорликда алоҳида фаоллик кузатилмоқда. Япония томони мева-сабзавотчилик, чорвачиликни ривожлантириш, узоқ ва қишлоқ жойларда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Япония компанияларини соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликка жалб этиш чора-тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Иккала мамлакатнинг ҳам энергетика ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришга содиқлиги таъкидланди. Шу нуқтаи назардан, томонлар атмосферага углерод чиқиндиларнинг чиқарилишини камайтириш ва “яшил” технологияларни жорий этишга қаратилган ҳамкорлик доирасида навбатдаги тадбирларни кўриб чиқдилар. Бу Ўзбекистоннинг Париж иқлим шартномасига мувофиқ иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича олган мажбуриятига мос келади.

Ўзбекистон давлат муассасалари учун таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги дастурларни амалга ошириш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди. JDS дастурида иштирок этаётган Япония университетлари рўйхатини кенгайтириш, шунингдек, ўзбекистонлик талабалар учун ушбу дастурда иштирок этиш квоталарини ошириш режалари борлиги маълум қилинди.

Маълумот учун: JDS (“Инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича стипендия дастури”) - Япония ҳукуматининг давлат идоралари ва тузилмалари учун юқори малакали кадрлар тайёрлашга қаратилган грант лойиҳаси.

Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан аниқ ечимлар ишлаб чиқилди, шунингдек, қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирлар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться