Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг мажлисига доир

2022-05-20 | Сиёсат

Жорий йилнинг 20 май куни Қозоғистон Республикаси раислигида видеоконференцалоқа орқали Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мазкур мажлисда мамлакатимиз Ҳукумати делегацияси ҳам иштирок этди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг 2020 йилда Ҳамдўстликка раислиги даврида қабул қилинган МДҲни янада ривожлантириш концепцияси ва МДҲни 2030 йилгача иқтисодий ривожлантириш стратегиясини амалиётга татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Мулоқот чоғида саноат кооперациясини янада ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш, ҳудудлараро ва трансконтинентал транспорт коммуникациялари тизимини такомиллаштириш сингари долзарб масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Йиғилиш иштирокчилари кун тартибидан ўрин олган барча масалаларни кўриб чиқиб, тегишли ҳужжатларни қабул қилдилар.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси шу йилнинг ноябрь ойида Нур-Султон шаҳрида ўтказилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Матбуот хизмати

Поделиться