Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кореянинг Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

2022-11-11 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция тарзида Кореянинг Эксимбанки вакиллари билан соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг муҳокамасига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди.

Хусусан, «Toshkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва таълим компонентларини яратиш», «Миллий онкология марказини қуриш» ва «Катталар учун кўп тармоқли тиббий клиника» лойиҳаларининг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Эксимбанк вакиллари Ўзбекистон томонидан тайёрланган 2023-2025 йилларга мўлжалланган янги истиқболли ташаббусларнинг рўйхатини кўриб чиқиб, лойиҳаларни танлаш ва биргаликда амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича ҳар ойда музокаралар олиб бориш ва ўзаро муносабатларнинг барча муҳокама қилинган йўналишлари бўйича биргаликда ишлашни давом эттириш тўғрисида келишувга эришдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться