Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Осиё тараққиёт банки вакиллари билан учрашув

2022-11-24 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Осиё тараққиёт банки бош иқтисодчиси Алберт Парк билан учрашув ўтказди.

 

Учрашувда Осиё тараққиёт банки катта иқтисодчиси Бегзод Жалилов, Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаев, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва протокол хизмати департаменти директори Шуҳрат Маткаримов ҳамда бошқа масъул вакиллар иштирок этдилар.

Учрашув давомида мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, иқлим ўзгариши таъсирларини камайтириш ва юмшатиш, яшил ва инклузив иқтисодий ўсиш, рақамли иқтисодиётга ўтиш жараёнларини жадаллаштириш, инсон капиталини ривожлантириш, хусусан, таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар, меҳнат бозорига юқори салоҳиятга эга бўлган, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда томонлар ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, энергия самарадорлигига эришиш, иқтисодий-ижтимоий соҳалар инфратузилмасини ривожлантириш, хусусийлаштириш жараёнлари, амалга оширилаётган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари, технологик самарадорликни ошириш, иқтисодий ўсиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув сўнгида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ҳамда кенгайтиришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться