Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарқандда Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди

2022-11-10 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити арафасида Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг асосий вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда АКТ, қурилиш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва енгил саноат, тиббиёт ва фармацевтика, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 200 га яқин йирик венгер ва ўзбек компаниялари вакиллари қатнашди.

Форумнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ҳамда Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сиярто иштирок этди.

Жамшид Ходжаев икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги ишончга асосланган муносабатларни ўзбек-венгер алоқалари ривожланишининг ижобий динамикасини белгиловчи омилларидан бири сифатида таъкидлаб, Ўзбекистоннинг иқтисодиёт, савдо, саноат ва инвестициявий муҳитни ривожлантиришдаги муҳим ютуқларини санаб ўтди. Хусусан, инвесторлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, энергия ресурслари билан таъминлаш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш ва хусусийлаштириш жараёнларини бошлаш, ички бизнес ва хорижий инвесторлар учун имтиёз ва преференциялар жорий қилиш, Европа Иттифоқи бозорларига ГСП+ доирасида ва МДҲ мамлакатлари бозорларига товарларни етказиш, минтақалараро транспорт коридорларини диверсификация қилиш йўналишларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар очиб берилди.

Муқобил энергетикани ривожлантириш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва туризм каби соҳалар қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди.

Шунингдек, барча қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига тайёрлик билдирилиб, икки мамлакат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини фаоллаштиришнинг аҳамияти қайд этилди. Венгрия инвестиция ва савдо доиралари вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек-венгер бизнес ҳамкорлигини жадал ривожлантиришга содиқлигига ишонтирилдилар.

Бизнес-форум давомида Ўзбекистон ва Венгрия вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида Г2Б ва Б2Б учрашувлари ташкил қилинди. Уларда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар.

Тадбир якунида 8 та ҳужжат имзоланди, жумладан, автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида Келишув ва Шартномалар ҳамда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, илмий-техника ва балиқчилик соҳасида Ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться