Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантирмоқда

2022-11-09 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Санкт-Петербург губернатори Александр Бегловни қабул қилди.

Учрашув давомида икки мамлакат ҳудудлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Россия томони Санкт-Петербургнинг ишбилармон доиралари, корхоналари ва ташкилотларининг икки томонлама ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қизиқишини таъкидлади. Бунда асосан қурилиш, транспорт ва логистика, тиббий ва фармацевтика маҳсулотлари, мебель ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Россия Федерациясида Ўзбекистон маҳсулотларига мўлжалланган улгуржи тарқатиш марказларини ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни йўлга қўйиш ташаббуслари алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.

Томонлар халқаро меҳнат миграциясини мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Санкт-Петербург ва Самарқанд ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик тажрибасини мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ёйишни назарда тутган ҳолда, меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида муҳокама қилинаётган қўшма лойиҳа ва ташаббусларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида фаол ҳудудлараро ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться