Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея компаниялари билан қўшма лойиҳалар амалга оширилиши муҳокама қилинди

2022-11-26 | Иқтисодиёт

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Ўзбекистонда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошираётган Кореянинг 30 дан ортиқ компанияси раҳбарлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда манфаатдор вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги дипломатик ваколатхонаси вакиллари ҳам иштирок этди.

Мулоқотда энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, геология, соғлиқни сақлаш, муҳандислик ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Кореялик инвесторлар уларни қийнаб келаётган масалаларни айтиб, лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича конструктив таклифлар билан ўртоқлашдилар. Ўз навбатида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари томонидан кўтарилган масалалар юзасидан атрофлича жавоблар берилди ва юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться