Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МОМИҲ вазирлар конференцияси: Яшил, барқарор ва инклюзив ривожланиш учун ҳамкорлик

2022-11-24 | Иқтисодиёт

Шу йилнинг 24 ноябрь куни видеоконференция тарзида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) дастурининг 21-Вазирлар конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияни Хитой молия вазири Лю Кун ва Осиё тараққиёт банки Президенти Масатсугу Асакава қутлов сўзлари билан очиб берди.

Конференцияда Озарбайжон Республикаси, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, ХХР, Мўғулистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон делегациялари иштирок этди.

Дастурий ҳужжатлар муҳокамасида, шунингдек, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси юқори даражадаги делегатлар қатнашди.

Ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ўсишнинг янги нуқталари ва минтақавий ривожланиш драйверларидан фойдаланишга асосланган минтақада иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини шакллантириш долзарблиги қайд этилди.

Конференция давомида «МОМИҲнинг 2023-2025 йилларга мўлжалланган пандемиядан кейинги яшил, барқарор ва инклюзив тикланиш Режаси», «МОМИҲ минтақасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ – овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорликнинг ҳадли дастури», «Яшил энергия Альянси»нинг концепцияси ва «Иқлим ўзгариши бўйича лойиҳаолди тадқиқот ўтказиш доирасида минтақавий ҳамкорлик ва интеграция» масалалари келишилди.

Спикерлар МОМИҲ иқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш, инфратузилмавий, транспорт ва иқтисодий ўзаро боғлиқликни кенгайтириш бўйича умумий ёндашувларни биргаликда ишлаб чиқиш платформаси сифатида юқори салоҳиятга эга эканлиги тўғрисида якдил фикрлар билдирдилар.

Маълумот учун: 2022 йилнинг январь-октабр ойларида Ўзбекистон Республикаси экспортининг қарийб 36 фоизи МОМИҲ дастурида иштирок этувчи давлатлар бозорларига тўғри келди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться