Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали шерикликни ривожлантириш йўллари белгилаб олинди

2022-10-30 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 29 октябрь куни ҳукумат делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев хорижлик ҳамкасблари билан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди. 

Асосий эътибор устувор тармоқлардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожланиш истиқболларига қаратилди.
 
Туркия Республикаси Савдо вазири Меҳмет Муш билан учрашувда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиш динамикаси алоҳида таъкидланди. Охирги беш йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ошиб, 2021-йилда 3,4 миллиард долларни, жорий йилнинг 9 ойида эса 2,4 миллиард долларни ташкил этди. Томонлар савдо тузилмасини диверсификация қилиш доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар.
 
 
Шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги муносабатлар юзасидан фикр алмашилди. Туркиянинг юклар транзити бўйича халқаро шартномаларга қўшилиш истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, савдо йўлакларини диверсификация қилиш, транзит жараёнларини оптималлаштириш ва соддалаштириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишилди.
 
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Киришжи билан музокаралар чоғида қишлоқларни ривожлантириш, жумладан, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, сут ва гўшт етиштириш соҳаларида лойиҳалар ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда амалга оширилишига грантлар ажратиш бўйича Туркия тажрибасини Ўзбекистонда қўллашга асосий эътибор қаратилди.
 
Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгаришлари вазири Мурат Курум билан учрашувда ижтимоий уй-жой қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича Туркия тажрибасини Ўзбекистонда қўллаш, шунингдек, аҳоли саломатлиги пунктлари ва Орол бўйи ҳудудида бандликни оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
 
Шу куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокида TOGG электромобилларини ишлаб чиқарувчи заводнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
 
Маълумот учун: TOGG заводи Туркиянинг Бурса вилоятида жойлашган. Қурилишга 3,7 миллиард доллар сармоя киритилиб, йилига 175 минг дона, 2030 йилгача эса седан, хетчбек, кроссовер ва бошқа турдаги 1 миллион дона электромобил ишлаб чиқариш режалаштирилган. Корхонада 800 дан ортиқ киши ишлайди. TOGG шунингдек, Туркиянинг 81 вилоятида 600 дан ортиқ қувватлаш станциялари инфратузилмасини қурмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться