Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Москва шаҳрида «Invest in Rising Uzbekistan» бизнес-семинари бўлиб ўтди
2020-02-14 | Иқтисодиёт
Москвада Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) билан ҳамкорликда япон компанияларини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция имкониятлари билан таништириш мақсадида бизнес-семинар ташкил қилинди.
Семинарда МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи ва Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатишга қизиқиш билдирган япон компанияларининг Россиядаги бўлинмаларининг 35 вакиллари иштирок этдилар.
Семинар иштирокчиларига Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган бозорининг жозибадорлиги ва салоҳияти ҳамда бизнесни юритишнинг афзалликлари ва инвесторлар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.
JETROнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Д.Такахаши Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар ва Япония компанияларининг бизнеси учун имкониятлар тўғрисида маъруза қилди.
Шу билан бирга, «SBI Holdings», «Mitsubishi Corpoartion», «Sumitomo Corpoartion», «Mitsui & Co.», «JCB», «Mizuho Bank», «Tokyo Marine», «Nikkei», «Deloitte», «Ernst & Young» и «PWC» ваколатхоналари раҳбарлари билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ва бу йўналишдаги аниқ чоралар муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги